Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?

13:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонликлар ҳафтанинг иш кунлари давомида +40 даражага яқин иссиқ об-ҳавога гувоҳ бўлади. Кундузи иссиқ бўлса-да, кечалар салқин ўтади.

Ob havo

Жума кунидан дастлаб шимолий ҳудудларда, сўнг бошқа жойларда ҳаво ҳароратининг сезиларли салқинлашиши кутилади.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 26 август куни республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли, лекин ёмғирсиз бўлади. Шамол асосан шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсиши, айрим вилоятларда 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+22 даража, кундузи +36…+38 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан cониясига 7-12 метр тезликда эсади, 29-30 августда баъзи жойларда сониясига 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17…+22 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳарорат кечаси +19…+24 даража, кундузги +34…+39 даражага етиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳаво нисбатан барқарор бўлиб, шамол сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17…+22 даража, кундузи +33…+38 даражани ташкил қилади.

Тоғли ҳудудларда эса ҳаво салқинроқ бўлиб, кечаси ҳарорат +14…+19 даража, кундузги +25…+30 даража атрофида бўлади.

30 августга келиб кўпгина вилоятларда ҳарорат бироз пасайиб, кундузи +30…+37 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда.