Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортида Иордания қиролини кутиб олди

19:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Иордания подшоҳи Самарқанд шаҳрига келди. Иорданиялик меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Jordan 1

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Jordan 2

Унга кўра, Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания подшоҳини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Jordan 3

Jordan 4

Jordan 5

Jordan 8

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган, фахрий қоровул саф тортган. Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар.

Jordan 7

Jordan 9

Jordan 6