Тиббий жиҳозлар хавф даражасига кўра тўрт гуруҳга ажратилди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Президенти фармони билан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда мувофиқлик сертификатлари бериш тартиби халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди.

Dorilar

Узбекистонда дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш тартиби халқаро талабларга мослаштирилади. Бу ҳақда президент имзолаган 19 август куни имзоланган ПФ–137-сон фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг муомаласи қуйидагича тартибда амалга оширилади:

– тиббий буюм ва тиббий техникалар тиббий жиҳозлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;

– тиббий жиҳозлар инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган эҳтимоли юқори хавфларни ҳисобга олган ҳолда 4 та хавфсизлик даражасига кўра таснифланади;

– тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, дори воситалари учун 2027 йил 1 январдан “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” сертификати талаб қилинади. Тиббий жиҳозлар учун эса 2027 йил 1 июлдан “ISO: 13485” миллий стандартига мувофиқлик сертификати талаб қилинади.