АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашув ўтказишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Америка раҳбари Оқ уйдаги матбуот анжуманида сўз очди.
«Аслида мен уни бир куни албатта кўраман. Биз қайсидир пайтда учрашамиз. Мен бунга чиндан ҳам тайёрман», — дея таъкидлади Америка етакчиси.
У бу учрашув учун аниқ сана ёки жойни кўрсатмади.