Шунда фуқаро Рақобат қўмитасига мурожаат қилиб, 221,6 млн сўмга нархда, 50 фоиз бошланғич тўлов асосида «Onix Premier» автомобилини сотиб олганлиги, унда нуқсонлар борлиги, уни янгисига алмаштириб беришларида ёрдам сўраган.
Мурожаатда қайд этилишича, истеъмолчи автомобилга газ баллони ўрнатиш мақсадида сервис текширувига олиб борганида, кузовнинг устки қисмида бўялган жойлар аниқланган. У бу ҳолат юзасидан автосалон раҳбариятига мурожаат қилган.
Бироқ автосалон томонидан автомобилни янгисига алмаштириб бериш рад этилган. Шу боис, истеъмолчи Қўмитадан автомобил билан боғлиқ 10,5 млн сўм харажатларни қайтаришда амалий ёрдам сўраган. Қўмита томонидан масалага ойдинлик киритиш мақсадида «UzAvto Motors» АЖ билан ҳамкорликда мурожаат ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, Қўмита саъй-ҳаракатлари билан истеъмолчига машинани сотган автосалон томонидан худди шу русумдаги янги автомашина етказиб берилди ва автомобил билан боғлиқ 10,5 млн сўм харажатлар ҳам тўлиқ қоплаб берилди.