Тўртта педагогика олийгоҳига янги ректорлар тайинланди

14:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистондаги тўртта педагогика олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Xodim

Вазирлар Маҳкамаси қарорларига кўра:

Жиззах давлат педагогика университетига Мақсуджон Ёлдошев ректор этиб тайинланди. У бунгача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Тошкент шаҳридаги А.И. Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали ижрочи директори вазифасига эса Улуғбек Тошкенбоев тайинланди. У тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Шаҳрисабз давлат педагогика институтига Машъал Саидов ректор этиб тайинланди. У илгари Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

Кattaқўрғон давлат педагогика институтига эса Шерзод Ўроқов ректор сифатида тасдиқланди. У Самарқанд давлат университетининг Кattaқўрғон филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янги тайинловлар олийгоҳларда раҳбарлик салоҳиятини кучайтириш ва педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.