Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди

19:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилди.

Zilzila

Бугун, 27 август куни Афғонистонда 3 балли зилзила содир блди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

— Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 342 км.

— Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км.

— Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км.

— Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км.

— Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.

— Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км.

— Наманган вилоятида 2 балл, 498 км.

— Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км.

— Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Магнитуда: 5,7

Чуқурлиги: 160 км. Зилзила эпицентри Бадахшон, Афғонистон.