xAI компанияси томонидан Macrohard савдо белгиси 2025 йил 1 август куни АҚШда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилган. Янги тузилма сунъий интеллект асосида дастурий таъминот ва булутли хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Маскнинг таъкидлашича, Macrohard компанияси Microsoft каби йирик корпорацияларга рақобат қилади ва сунъий интеллект ечимлари орқали анъанавий дастурий таъминотни тўлиқ алмаштириш имконини яратади. Унинг фикрича, бу йўналишдаги маҳсулотлар инсон тафаккурини тақлид қиладиган дастурлар, шунингдек, нутқ ва матн яратиш технологияларини қамраб олади.
Macrohard’нинг асосий вазифаси инсон ақлининг ишлаш жараёнларини сунъий интеллект агентлари ёрдамида амалга оширишдан иборат бўлади. Бу компаниянинг булутли хизматлари ва интеллектуал дастурий таъминоти кенг бозорда қўлланилиши кутилмоқда.
Маск асос солган xAI компанияси 2023 йил июлда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади «коинотнинг асл моҳиятини англаш» сифатида белгиланган. Ушбу лойиҳага OpenAI, Google DeepMind, Microsoft Research, Tesla ва Twitter’дан келган етакчи мутахассислар жалб этилган.