Нукус — Чимбой — Тахтакўпир йўлини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда умумий узунлиги 59 километр бўлган йўлнинг 17–18-километрида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишларга олтита замонавий техника ва 13 нафар ишчи жалб қилинган.
«Таъмир жараёнлари босқичма-босқич ташкил этилгани сабабли йўл ҳаракатига катта ноқулайликлар юзага келмаслиги кўзда тутилган. Йўл таъмирланиши натижасида ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқалари яхшиланиши, аҳоли учун кундалик қатнов имкониятлари осонлашиши ва иқтисодий жараёнлар фаоллиги ошиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.