Осиё гандбол федерацияси маълумотига кўра, ушбу қарор терма жамоа таркибидаги айрим ўйинчилар ҳужжатларида ноаниқликлар топилгани боис қабул қилинган. Қарор ҳал қилувчи баҳслар бошланишига бир кун қолганда эълон қилинди ва у мусобақа иштирокчилари орасида катта резонанс келтириб чиқарди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон жамоаси ўз иштирокини давом эттира олмаслиги маълум қилинди. Федерациянинг баёнотида айтилишича, турнир қоидалари ва расмий регламентга кўра, ҳужжатлардаги расмий талабларга риоя этилмаган тақдирда жамоа мусобақадан четлатилиши мумкин.
Ўзбекистон гандбол федерацияси эса ушбу қарордан рози эмаслигини билдирди. Расмий маълумотга кўра, федерация Халқаро гандбол федерациясига апелляция хатини йўллаган ва унинг кўриб чиқилиши кутилмоқда. Федерациянинг қайд этишича, терма жамоа қонуний йўл билан ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиқиш ниятида.