Ўзбекистонда дори-дармон саноати қандай ривожланди?

18:20 | 5 дақиқада ўқилади.

Сўнгги 8 йилда саноати қарийб икки баравар ошди. Бироқ халқаро стандартга жавоб берадиган корхоналар атиги 28 фоизни ташкил қилмоқда.

Dori darmon

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) сўнгги 8 йилда Ўзбекистондаги фармацевтика саноатининг ривожланишини таҳлил қилди. Унга кўра, 2017-2024-йилда дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 бараварга ўсди. 2024-йил якунига кўра, унинг ҳажми 4,9 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Farma01
Инфографика: Review.uz

Корхона ва инвестициялар сони

2017 йилда 146 та фармацевтика корхонаси фаолият юритган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 195 тага етди. Уларнинг 54 тасида дори-дармон воситалари, 38 тасида тиббий ускуналар, 108 тасида эса тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Сўнгги 8 йилда корхоналар сони қарийб 34 фоиз ошди.

Дори-дармон саноатига киритилган умумий инвестициялар ҳажми 3,6 бараварга ошиб, 2024-йилда 185 млн долларга етди. Бунинг аксарияти чет эл инвестициялари ҳисобига шаклланган.

 

Экспорт ва импорт

Таҳлилга кўра, дори дармон ишлаб чиқаришда экспорт ҳажми юқорироқ кўрсаткичга эга. Яъни 2017-йилда 7,3 млн долларлик дори ва тиббий ускуналар хорижга чиқарилган бўлса, 2024-йилга келиб бу кўрсаткич 19,6 млн долларга етди. Асосан, Германия, Россия ва Қозоғистон давлатларига маҳсулотлар экспорт қилинган.

Шу билан бирга, импорт ҳажми ҳам юқорилаган. 2024-йилда импорт кўрсаткичи 1,7 млрд долларга етди. Сўнгги 8 йилда қарийб 868 млн долларлик ўсиш (2 баравар) кузатилган.

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қанча?

CERR маълумотига кўра, 2020-йилдан буён дори ишлаб чиқарувчилар ҳажми 54 фоизга пасайган. Ҳозирда 54 та корхона мавжуд. Тиббий техника ва буюмлар таркиби эса 27 фоиздан ортиқ ошди.

2024-йилга келиб 420 турдаги дори воситалари, 604 тиббий техникалар ва 405 тиббий буюмлар рўйхатдан ўтказилган. Бундан ташқари, шу даврга нисбатан дорихоналар сони 11 минг 971 ни ташкил қилган.

 

Қанча корхона халқаро стандартларга жавоб беради?

2020-йилда атиги 10 та корхона Good Manufacturing Practice (GMP) талабига мос келган бўлса, 2024-йилда улар сони 54 тагача ўсди. Бу жами корхоналарнинг қарийб 28 фоизини ташкил қилади.

ISO 9001:2015 стандарти бўйича сертификатланган корхоналар сони 74 фоизга ошиб, 59 тага етди.

Бироқ сўнгги 8 йилда фармасевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ЯИМдаги улуши 0,15 фоиз пасайди.

Эътиборга олиш керак бўлган яна бир жиҳат бор. Ўзбекистонда қалбаки дорилар ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учраб туради. Ноқонуний олиб келинган, лицензияси ёки яширин сеxларда тайёрланган дорилар билан боғлиқ рақамлар эса номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарган сеx аниқлангани ҳақида хабар бергaн эдик.

Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.