«Коммерсантъ» нашрининг «Честний знак» маркировка тизими оператори ЦРПТ маълумотларига таяниб хабар беришича, апрел–июл ойларида тишсиз қишки шиналар ишлаб чиқариш 26,6 фоизга камайиб, 1,11 млн донага тушган. Барча мавсумда ишлатиш мумкин бўлган шиналар 27,3 фоизга, ёзги шиналар эса 40 фоизга камайган. Фақат айрим бошқа сегментларда камайиш 3,8 фоизни ташкил этди. Июн ойида эса шина ишлаб чиқариш ҳажми 2024 йил бошидан буёнги энг паст даражага тушган.
«Автостат» маълумотига кўра, Россияда 2025 йил январ–июл ойларида янги енгил автомобиллар савдоси 24 фоизга пасайиб, 651 мингта автони ташкил этган. «АвтоВАЗ» каби йирик ишлаб чиқарувчилар иш вақтини қисқартириш режасини эълон қилгани фонида йил охиригача бозорда янада жиддий пасайиш кутилмоқда.
«Токи автомобиллар хароид қилинмас экан, уларга шиналар ҳам камроқ харид қилинади», — дейди «Кордиант» шина ишлаб чиқарувчиси бош директори Вадим Володин. Унинг сўзларига кўра, такси ва каршеринг компаниялари ҳам шина харажатларини қисқартиришга ўта бошлаган: паркни кенгайтиришдан воз кечишмоқда, техник хизмат харажатларини оптималлаштирмоқда ёки эски шиналарни максимал даражада фойдаланмоқда. Қолаверса, кўпчилиги арзонроқ Хитой маҳсулотларига ўтаётгани ҳам айтилади.
Бир шинанинг ўртача нархи иккинчи чоракда 4,3 фоизга камайиб, 6,77 минг рублни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 13,6 фоизга юқори, лекин бу нарх барқарор савдога хизмат қилмаяпти.
Шу билан бирга, май–июль ойларида Россия бозорига импорт шиналар етказиб бериш 11 фоизга кўпайиб, 5,4 млн донага етган. Бироқ бу миқдор биринчи чоракдаги ҳажмдан 26 фоизга кам.