Энергетик ичимликларни четга сотган корхонага имтиёз берилади

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Energetik

Ўзбекистонда шакар ўрнини босувчи моддаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг 19 августдаги ПФ-138-сон фармонида белгиланмоқда.

Қайд этилишича, ноябр ойига қадар Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли идоралар таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларни ички бозордан сотиб олиб, экспорт қилган корхоналарга ушбу ичимликлар бўйича акциз солиғини қайтариш имконияти яратиш топширилган. Бунда маблағлар тўланган акциз солиғи тушумларидан қайтарилади.

Ҳужжатга кўра, шакар ўрнини босувчи моддаларни ишлаб чиқарувчи ва озиқ-овқат маҳсулотларини шу каби компонентлар билан бойитувчи корхоналар давлат грантлари, инновацион дастурлар ва имтиёзли кредитларни жорий қилиш орқали қўллаб-қувватланади.