KPMG Octobankʼнинг комплаенс тизими халқаро стандартларга тўлиқ мос келишини тасдиқлади

28.08.2025 16:10 | 5 дақиқада ўқилади.

«Octobank» АЖ ва «KPMG Audit» МЧЖ ўртасидаги келишув асосида 2025 йилнинг мартидан июлигача ноқонуний даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши кураш (ЖДЛҚ/ТМҚ) функцияси ҳамда банкнинг санкция комплаенс тизими мустақил тарзда текширилди.

Octobank vaqt uz — 1280x788

Мустақил аудит қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олди:

  • Банкнинг ички назорат тизими ва хавфларга қарши тура олиш имкониятлари асосида ривожланиши;
  • ЖДЛҚ/ТМҚ соҳасидаги ташкилий тузилма;
  • Хавфларни инобатга олган ёндашувни амалиётга жорий этиш;
  • мижозлар базаси ва юқори хавф даражасига эга ҳамда нозик бизнес турлари билан ишлаш;
  • мижозларни қабул қилиш сиёсати ва onboarding (рўйхатдан ўтказиш) тартиби;
  • чуқурлаштирилган текширув (EDD) ва мижозлар ҳақидаги маълумотларни доимий қайта кўриб чиқиш жараёни;
  • транзакцияларни мониторинг қилиш ва шубҳали фаолликни аниқлаш;
  • санкциявий комплаенс ва «оқ рўйхатлар» билан ишлаш;
  • Сиёсий таъсирга эга шахслар (PEP) бўйича сиёсат ва бенефициар мулкдорларни (UBO) аниқлаш;
  • маблағларнинг келиб чиқиш манбасини текшириш тартиби ва оффшор мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик.

 

Текширув натижалари

Мустақил аудит доирасида ЖДЛҚ/ТМҚ функцияси ва банкнинг санкциявий комплаенс тизими миллий қонунчилик, халқаро стандартлар ҳамда етакчи бозор амалиётига асосан баҳоланди. Текширилган йўналишларда ҳеч қандай жиддий қоидабузарликлар аниқланмади.

«KPMG Audit» МЧЖ томонидан ЖДЛҚ/ТМҚ функцияси ва санкцион комплаенс тизимининг самарадорлиги ва назорат даражасини ошириш мақсадида қатор тавсиялар берилди.

«KPMG Audit» МЧЖ тавсияларига қуйидагилар киради:

  • Комплаенс хатарларини бошқариш тизимини мустаҳкамлаш;
  • Ички синов ва мониторинг жараёнларини расмийлаштириш;
  • «Оқ рўйхатлар» амалиётини жорий этишни ўз ичига олган ҳолда санкциявий мониторинг жараёнларини ривожлантириш;
  • Санкциявий комплаенс соҳасида ички аудит ва синовларнинг такомиллаштирилган методологиясини қўллаш.

Ўтказилган мустақил аудит банк ривожланишида муҳим босқич бўлиб, ЖДЛҚ/ТМҚ ва санкциявий комплаенс тизимининг самарадорлиги, шаффофлиги ва ишончлилигини янада оширишга хизмат қилади. Шунингдек, «Octobank» АЖнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

«Аудит натижалари ички назорат тизимини ривожлантириш бўйича танланган стратегиянинг тўғрилигини тасдиқлайди. Бу биз учун фақатгина жорий ҳолатга берилаётган баҳо эмас, балки келгусидаги такомиллашув йўлида йўналтирувчи муҳим мезондир.

Octobank мижозлар амалиётларининг хавфсизлигини, ҳамкорлар ишончини ва бизнеснинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида энг яхши халқаро амалиётларни жорий этишни давом эттиради», — деди «Octobank» АЖ Бошқаруви аъзоси, Ички назорат департаменти директори Аброр Зиёвутдинов.

Реклама ҳуқуқи асосида.