Қирғизистон Республикаси Миллий банки «Optima Bank»га ислом банкчилиги тамойиллари асосида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берди. Бу ҳақда FinTech & Retail CA нашри хабар берди.
Қайд этилишича, хизматлар «исломий дарча» орқали кўрсатилади ва бу орқали ҳам сомда, ҳам чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш мумкин бўлади. Бу банк мижозларга шариатга мос молиявий маҳсулотларни таклиф қилиш имконини беради.
Маълумот учун, Қирғизистонда 21 та тижорат банки ва 304 та филиал фаолият кўрсатмоқда ва шулардан 5 таси ислом банк иши ва молиялаштириш тамойилларига мувофиқ хизматлар кўрсатади. Мамлакатда исломий молия (энг асосий тамойили фоизсиз бўлиши) хизматлари йил бошидан буён 50,2 фоизга ўсган.