Украина ясаган «Фламинго» ракетаси урушда устунлик бера оладими?

09:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Украинада ишлаб чиқарилган ва 3000 км масофагача учадиган FP-5 «Фламинго» ракетаcи кенг миқёсда ишлаб чиқилса, урушнинг боришига таъсир ўтказиши мумкин.

Flamingo

Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда. Украинада ишлаб чиқилган янги «Фламинго» ракетаси 1150 кг юк кўтара олади ва 3000 км масофани босиб ўтади. Ҳозирда ишлаб чиқариш суръати кунига атиги 1 дона. Октябрдан ишлаб чиқариш кунига 7 тагача оширилиши режалаштирилмоқда. Бу йилига 2500 та ракета дегани.

Осло университети муҳандиси Фабиан Ҳоффманга кўра, «Фламинго»нинг вазни ва юқори тезлиги туфайли у нишонга чуқурроқ кириб бориб, катта зарар етказа олади. Унинг радиуси ва ҳажми ҳозирги украин дронлари ва ракеталаридан анча юқори.

Австриялик ҳарбий таҳлилчи Густав Гресселнинг фикрича, ракета самарадорлиги Киев разведка маълумотлари қанчалик аниқ эканига боғлиқ. Унинг таъкидлашича, «Фламинго»нинг таъсири Taurusдан кучлироқ, чунки у манёврлиликда ютқазса-да, масофа ва зарбдор куч бўйича устунликка эга.

Берлин ва Киев қўшма ракета ишлаб чиқариш режасини эълон қилган бўлса-да, Германия ҳукумати «Фламинго»ни молиялаштиргани ёки йўқлиги борасида маълумот бермаган.