UzCard тизимидаги носозлик сизга таъсир қилмайди, агар…

19:20 | 4 дақиқада ўқилади.

Uzcard тизимида бугун юз берган кенг кўламли носозлик молиявий хотиржамликка алоҳида эътибор қаратишнинг нақадар муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

Kartalar

Ўзбекистонда Соат 13:00 атрофида UzCard карталардан фойдаланиш имкони бўлмай қолди: на тўловлар амалга оширилди, на пул ўтказмалари. Ҳатто банкоматлардан ҳам нақд пул ечиб бўлмас эди. Тўлов ва банк иловаларидан ҳам

Аммо ёнида нафақат Uzcard, балки Humo ва халқаро Viza картаси бўлган одамлар бу муаммога дуч келмади. «Бу оддий эҳтиёт чораси молиявий дунёда диверсификация деб аталади», деб ёзмоқда Beshtor.

Экспертлар фикрича, диверсификация фақат карталар эмас, балки жамғармалар учун ҳам асосий қоида ҳисобланади.

«Пул маблағларини фақат бир валютада ёки бир хил шаклда сақлаш жуда катта хавф туғдиради. Курс ўзгаришлари ёки техник носозликлар бирданига барча жамғармаларингизни хавф остига қўйиши мумкин», дейди молиявий таҳлилчи Анвар Каримов.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси жамғармаларининг қарийб 55 фоизини миллий валютада сақлайди, 30 фоизини эса АҚШ долларида. Бироқ евро, олтин ва бошқа активларга қизиқиш нисбатан паст бўлиб қолмоқда. Шу боис мутахассислар жамғармаларни камида 3–4 турдаги активлар орасида тақсимлашни маслаҳат беришади: миллий валюта, чет эл валютаси, олтин ва банк омонатлари.

Жаҳон банки ва халқаро молия институтлари ҳам ривожланаётган мамлакатларда диверсификацияни «молиявий хавфлардан ҳимоя» деб атайди. Чунки иқтисодий барқарорлик ҳали тўлиқ кафолатланмаган шароитларда тўсатдан инфляция, валюта тебранишлари ёки молиявий тизимдаги техник носозликлар тез-тез учраб туриши мумкин.

Бугун Uzcardдаги носозлик оддийгина техник муаммо бўлиши мумкин, аммо у битта муҳим сабоқни эслатди: диверсификация – молиявий хавфсизликнинг энг самарали усули. Жамғармаларни турли валюта, актив ва ҳисобларда тақсимлаб сақлаш орқали одам ўзини нохуш асрайди ва ҳар қандай вазиятда хотиржам бўлиши мумкин.

Меҳриноза Фармонова тайёрлади.