Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес қарийб ўн йиллик муносабатдан сўнг турмуш қуришга қарор қилди. Улар никоҳ шартномаси имзолаган. Бу ҳақда «Sports.kz» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, никоҳ шартномасига кўра, агар жуфтлик турмуш йўлини давом эттира олмаса, футболчи рафиқаси Жоржинага ойига 114 минг доллардан зиёд нафақа тўлашига тўғри келади. Шунингдек, у Мадриднинг «La Finca» туманидан қиймати 5,6 миллион долларга тенг виллага эгалик ҳуқуқини ҳам қўлга киритиши мумкин.
Бундан ташқари, келишувда фарзандлар учун ойига 500 минг доллар алимент, йиллик 2 миллион долларлик қўшимча бонуслар, люкс тоифадаги автомобиллар ва авиапарвоз харажатлари ҳам назарда тутилган. Агар ажралиш амалга ошса, Жоржинага бир марталик 50 миллион доллар тўлов қилинади.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг бугунги кунда беш нафар фарзанди бор. Forbes баҳолашига кўра, Криштианунинг капитали тахминан 671 миллион долларни ташкил этади.