Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2 сентябрда шахсий автомобиллардан кўра жамоат транспортига устунлик бериш зарурлигини маълум қилди. Хабарда айтилишича, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинадиган куни эрталабдан йўлларда анъанавий равишда тирбандликлар юзага келади.
ЙҲХХ маълумотига кўра, жамоат транспорти ҳозирги кунда қулай ва замонавий имкониятларга эга бўлиб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ҳам ёрдам беради. Шунингдек, аҳолидан шахсий манфаатдан кўра жамоат манфаатини устувор қўйиш сўралди.
Маълумот учун, 2 сентябрда мактаб ўқувчилари учун дарслар бошланади. Биринчи курс талабалари ва лицей ўқувчилари учун ўқув йили 3 сентябрдан старт олади, қолган курс талабалари эса 8 сентябрдан ўқишга киришади.