«Опенбюджет»да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

08:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Open budjetФото: Daryo.uz

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли буджет» жараёнининг 2025 йилги 2 мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Энг кўп овозни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги «Чамбил» МФЙда 2991 метр ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар лойиҳаси қўлга киритган. 1,5 млрд сўмлик лойиҳа 18 017 та овоз тўплаган.

Энг кам овоз билан ғолиб бўлган лойиҳа эса Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри Умид маҳалласи 1 даҳа 9, 10, 11-уйлар олдига болалар майдончаси қуриш бўлди. 150 млн сўмлик лойиҳа ғолиб чиқиши учун 31 та овоз кифоя қилган.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.