Трамп ўлими ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

22:00 | 2 дақиқада ўқилади.

29 август куни ижтимоий тармоқларда Трампнинг аҳволи оғирлиги ва вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди.

Trump

АҚШ президенти ОАВда унинг вафоти ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳеч қачон ўзини бундай яхши ҳис қилмаганини айтди. У ижтимоий тармоқларда ўз вафоти ҳақида тарқалган миш-мишларга шундай изоҳ берди.

«Умримда ҳеч қачон ўзимни бундан яхшироқ ҳис қилмаганман», — дея ёзиб қолдирди Трамп Truth Social’даги саҳифасида.

29 август куни интернетда президентнинг икки кун давомида жамоатчилик олдига чиқмагани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади. Neewsweek журнали маълум қилишича, #whereistrump хештеги Х’да машҳурлик бўйича олтинчи ўринни эгаллаган, Грок сунъий интеллектга асосланган чат-бот эса фойдаланувчиларнинг Америка раҳбарининг тахминий вафоти ҳақидаги постлар билан танишиш ҳолатлари 1,3 миллиондан ошганини қайд этган.