2 сентябр куни тонгда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг махсус зирҳли поезди Хитой чегарасини кесиб ўтди. Унинг ташрифи Хитой Раиси Си Жинпинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Сафарда Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ва етакчи амалдорлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Ким Чен Иннинг Пекиндаги парадда қатнашиши Си Жинпинг ва Россия президенти Владимир Путин билан эҳтимолий уч томонлама учрашувга замин яратиши мумкин. Поезд кучайтирилган муҳофаза сабаб секин ҳаракатланмоқда ва 20–24 соат ичида Пекинга етиб бориши кутилмоқда. Бу Ким Чен Иннинг хорижга ўн биринчи ташрифи бўлади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, парадга 26 давлат раҳбарлари таклиф қилинган бўлиб, улар орасида Ғарб етакчилари йўқ. Словкия бош вазири Роберт Фицо ва Сербия президенти Александр Вучич ташриф буюриши кутилмоқда. Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Тянанмэн майдонида ўтадиган парадда энг замонавий қуроллар намойиш этилади. Жумладан, қирувчи самолётлар, ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, гиперовоз ҳужум қуроллари тақдим этилади. Ҳаво, қуруқлик ва денгиз кучларини ўз ичига олган 45 та ҳарбий бўлинма намойиш маросимида қатнашади.