Мирзиёв ва Путин Пекинда ўзаро гаплашиб олди

21:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Улар Ўзбекистон–Россия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Putin mirziyoyev

Бугун, 2 сентябр куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Россия етакчиси Ўзбекистон раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаган.

Илгарироқ бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланган.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида ва ташкил этилган қўшма саноат парклари доирасида кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Гуманитар соҳада, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

«Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар», — дейилади хабарда.