Шунингдек, Ҳусан Равшанович Салихов ҳамда Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов директор ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Қобулжон Холиқович Аҳмедов бу лавозимга келгунга қадар мамлакатдаги йирик медиа тузилмаларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У «MY5» телеканалида бош директор бўлиб фаолият юритган, кейинчалик эса МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмасига раҳбарлик қилган.
Янги ўринбосар этиб таниқли режиссёр Ҳусан Салихов тайинланди. У тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган ва турли медиа лойиҳаларни амалга оширган.
Директор ўринбосари лавозимига тайинланган Жаҳонгир Абдураҳмонов эса давлат матбуот хизматидаги тажрибаси билан эътиборга молик. У тайинловдан олдин Президент Матбуот хизматида бош консултант сифатида ишлаган. Бундан аввал «UZREPORT» телеканалида бош-муҳаррир сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловлар мамлакат медиа соҳасини янада ривожлантириш ва оммавий ахборот воситалари учун сифатли контент ишлаб чиқишни кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.