Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Х–XI асрларга оид олтин қопламали патнис намойиш этилмоқда. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, патниснинг ўлчами 37 × 22 см бўлиб, Сомонийлар амири ва Ғазнавийлар сулоласи вакили Абу Мансур ибн Сабуқтегинга мансуб бўлган. Унга хос безаклар ва ишлов бериш услубида Сомонийлар ва Ғазнавийлар даври санъатининг уйғунлиги намоён бўлади.
Маълумот учун, Ғазнавийлар 977-1186 йилларда Марказий Осиё ҳудудида ҳукмронлик қилган туркий сунний сулола ҳисобланади. Суло Сабуктегин асос солган бўлиб, унинг ўғли Маҳмуд Ғазнавий даврида энг юқори қудратга эришди. Маҳмуд хонликни империяга айлантирди ва Шимо Ҳиндистонга бир қатор ҳарбий юришлар уюштирди. Дав форс тилида сўзлашган, сарой олимлар ва шоирлар (Беруний, Фирдавсий каби) ҳомийлигида бўлган, меъморчилик ва ҳунармандчилик тараққий этган.
Сомонийлар сулоласи Мовароуннаҳрдаги араб бўлмаган биринчи мусулмон ҳукмдорлар бўлиб, юз йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган. Бу даврдаги бошқарув тизими моҳиятини ҳокимиятнинг отадан болага мерос бўлиб ўтиши тамойили ташкил қилган. Сомонийларнинг Мовароуннаҳрда исломнинг ёйилишида хизматларини кўрсатган.
«Ушбу ноёб ёдгорликнинг Ислом цивилизацияси марказидаги экспозицияси халқимиз тарихий меросини кенг тарғиб этиш ва келажак авлодларга еткзишда муҳим аҳамият касб этади. Патнис — нафақат моддий маданият намунаси, балки тарих, санъат ва маданий мероснинг жонли гувоҳи сифатида алоҳида қадрланади», — дейилади хабарда.