Афғонистондаги ҳокимият тепасида турган «Толибон» ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода бир қатор анъанавий тўй маросимларини тақиқловчи фармон чиқарди. У ушбу маросимларни «ғайриисломий» ва оилалар учун молиявий жиҳатдан оғир деб баҳолади. Бу ҳақда АМУ.тв хабар бермоқда.
Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган фармонда кўплаб анъаналар, жумладан, ҳаддан ташқари кўп сеп-сидирға, тўёна тўлаш, тўйдан олдинги ва кейинги зиёфатлар, қимматбаҳо дастурхонлар, «ширини хўри» (унаштирув маросими) ҳамда келин-куёв учун ҳашаматли совғалар тақиқланган.
Қуйида ҳужжатда кўрсатилган асосий чекловлар келтирилган:
— Унаштирув маросими (ширин хўри), шунингдек «пайвази» (унаштирув ва тўй маросимининг эртаси куни ўтказиладиган тадбирлар)дан сақланиш лозим.
— «Дастрўмол хўри»да фақат келин-ку`в ўзаро совға алмашиши мумкин ва бундай тадбирлар меҳмонхоналарда ўтказилмаслиги керак.
— Келин унаштирилгандан сўнг йилига бир мартадан ташқари бошқа кийим тўпламларини олмаслиги лозим. Келиннинг куёвга кийим совға қилиши ман этилади.
— Ттўйлар куёвнинг яшаш жойида ва унинг моддий имконияти доирасида ўтиши шарт, келин оиласи қимматбаҳо меҳмонхоналарда ўтказишни талаб қилиши мумкин эмас.
— Тўйларда давлат транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
— Тўй пайтида куёвнинг келин уйига таом юбориши ман этилади, келин оиласи ширинликлар учун ҳақ олиши мумкин эмас.
— Келин оиласи келинни узатиш пайтида пул талаб қила олмайди.
— Автомобил ёки бошқа қимматбаҳо совғаларни мукофот сифатида тақдим этадиган танловлар тақиқланади. Тўй маросимларида ҳавога ўқ отиш ва хавфли тарзда транспорт воситаларини бошқариш ман этилади.
— Тўй тугагандан сўнг «рономаи» деб аталадиган пул ёки кийим-кечак каби совғаларни алмашиш одати тақиқланади.
— Оилалар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун қизларни алмаштириш амалиёти бўлмиш «бадал» тақиқланади. Фармонда таъкидланишича, бу «яхши натижа бермайди».
— Куйов томонидан «валвара» (келин баҳоси) тўлаш ва шунга ўхшаш молиявий талаблар қўйиш ҳам тақиқланади.
Фармонда таъкидланишича, харажатларни камайтириш мақсадида тўйлар унаштирув ва никоҳ шартномаси тузилганидан кейин қисқа муддат ичида ўтказилиши лозим.
АМУ.тв таъкидлашича, бу қадам Афғонистондаги иқтисодий инқироз шароитида кўплаб ёш афғонлар учун никоҳ тобора қимматга тушаётган бир пайтда амалга оширилган. Ишсизликнинг юқори даражаси, кучайиб бораётган қашшоқлик ва «Толибон» томонидан аёлларга қўйилган чекловлар, жумладан, ўрта ва олий таълим олиш ҳамда ишлаш тақиқлари оилалар ўртасидаги норозиликни кучайтирмоқда. Одамлар қимматбаҳо тўйлар ижтимоий муаммоларни янада оғирлаштирмоқда, деб шикоят қилишмоқда.
Маълумот учун, «Толибон» 2021 йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан сўнг тўй маросимларига оид чекловларни деярли дарҳол жорий эта бошлади. Биринчи навбатда жонли мусиқа ижро этиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, шунингдек, эркаклар ва аёлларнинг биргаликда рақсга тушиши ҳамда ҳар қандай мусобақаларда иштирок этиши тақиқланган.