Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти прокуратураси ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ўғирлаш ва уларнинг номига йирик банк кредитларини расмийлаштириш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга нисбатан терговни якунлади. Бу ҳақда бугун, 2 сентябр куни маҳаллий нашрлар маълум қилди.
Хабарда айтилишича, уюшган жиноий гуруҳ мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 25 кишидан иборат бўлган. Улар орасида қатор банклар («Каспи Банк», «Forte Bank», «Евросиё банки», «Жусан банк») ходимлари бўлиб, 5 йилдан ортиқ вақт давомида фирибгарлик ҳаракатларини содир этган.
«Улар орасида бир қатор банклар (Каспи Банк, ForteBank, Евроосиё банки, Jusan Bank (ҳозирги Alatau City Bank) ходимлари бор бўлиб, уларнинг иштирокида беш йилдан ортиқ вақт давомида фирибгарлик ҳаракатлари амалга оширилган.
Жиноятдан 348 нафар фуқаро жабр кўрган, етказилган зарар миқдори 3,7 миллиард тенге (6,8 миллион доллар)ни ташкил этган.
Тергов жараёнида жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобига харид қилинган мол-мулк: Олмаотадаги квартиралар ва ер майдонлари, қимматбаҳо автомобиллар, катта миқдордаги нақд пуллар аниқланган. Мусодара қилинган мулкнинг умумий қиймати 2,7 миллиард тенге (тахминан 5 миллион доллар) бўлган.
«Гуруҳнинг барча аъзолари ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирги пайтда жиноят иши жиноят жараёни иштирокчиларига танишиб чиқиш учун топширилган бўлиб, иш юзасидан якуний қарорни суд чиқаради», — деб хабар берди матбуот хизмати.
ORDA.kz хабар беришича, кенг кўламли тергов Зеренди тумани аҳолисининг шикоятларидан сўнг бошланган. Асосан нафақахўрлар ва камбағал аҳоли вакиллари ўзлари олмаганларига қарамай, номларига кредит расмийлаштирилганини маълум қилишган. Туман прокурори текширув ўтказишни таклиф қилган, шундан сўнг 2024 йил ноябр ойида жиноят иши қўзғатилган. Ўша пайтда тўрт юзга яқин киши жиноятчилар қурбони бўлгани айтилган.