Салқин кунлар олдидан ФВВ огоҳлантириш билан чиқди

19:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Вазирлиги куз-қиш мавсумида аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Gaz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куз-қиш мавсуми бошлангани муносабати билан республика аҳолисига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вазирлиги ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирмоқда.

Мавсум давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш лозимлиги муносабати билан аҳолидан қуйидагиларга риоя қилиш сўралади:

— иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;

— газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;

— махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг.

Маълумот учун, 2024 йилнинг 26 ноябрига қадар республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йилда 86 та) бахтсиз ҳодиса содир бўлган эди. оқибатда 82 нафар (2023 йилда 88 нафар) фуқаро газ билан боғлиқ ҳодисаларда вафот этган. Яна 80 киши (119 нафар) турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Вафот этганларнинг 75 нафари ис газидан заҳарланган.