Украинада 7 та ерости мактаби очилди

17:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Украинада янги ўқув йилида минглаб болалар хавфсизлик учун еростида дарс бошлади. Харкив шаҳрида Россия ҳужумлари сабаб еростида 7 та мактаб иш бошлади ва уларда 17 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқда.

Kharkiv school

Reuters агентлигининг хабар беришича, бу тажриба шаҳарнинг энг кўп зарар кўрган туманларида амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, яқин кунларда еростидаги мактаблар сони яна ошиши кутилмоқда. Харков мэри Игор Тереховнинг айтишича, яқин вақтда яна 3 та мактаб ишга туширилади ва шаҳар метросидаги 6 та бекат синфхоналарга айлантирилган.

Nova Saltivka туманида икки мактаб фаолият бошлаб, уларда 1,5 мингга яқин бола таҳсил олмоқда. Хавфсизлик чоралари сабаб, ота-оналар бу муассасаларга ишонч билдиришмоқда. Харкивлик ота-оналардан бири Анастасия Почергина қизи биринчи синфга борганини айтиб, «Бу ер Харкивдаги энг чуқур мактаб, шу боис ўзимни хавотирсиз ҳис қиляпман. Бироқ фарзандимнинг одатий мактабга боришини орзу қиламан», — деди.

6 ёшли Мария Ямполская эса биринчи синфга чиққач, «Мен уруш сабаб боғчага бора олмаганман», дея жавоб берди. Урушдан жабр кўрган болалар учун янги ўқув йили шу тарзда бошланди.