ТИВ Россияга ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс бўйича нота йўллади

15:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга ўзбекистонлик такси ҳайдовчисини ҳақоратлаган шахс бўйича расмий нота юборди.

Tiv

Вазирлик маълумотича, август ойи охирида тарқалган видео жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Нотада видеода акс этган шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

«Ҳурмали ватандошлар, сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъи назар, давлатимиз ҳимоясида ҳисобланади. Агар ҳуқуқ ва эркинликларингиз, қонуний манфаатларингиз ёки шаънингиз хорижда бузилса, дарҳол ўша мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», деди вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

Ушбу мурожаат орқали Тошкент Россия томонидан аниқ чоралар кўрилишини талаб қилмоқда. Бу билан мамлакат ўз фуқароларининг шaъни ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига алоҳида урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Россияда рус миллатига мансуб бир йўловчининг ўзбекистонлик такси ҳайдовчисини «русларнинг қули» деб ҳақорат қилган эди.

Маълумот учун, бугунги кунда Россияда бир миллион нафар ўзбекистонлик меҳнат қилади.