Тошкентда аҳолидан 3 млрд сўм ўғирлаган гуруҳ қўлга олинди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

«Хавфсиз киберҳудуд» тезкор тадбирлари давомида «.apk» вирусли дастури орқали одамлар пулини ўмариб келган жиноий тўда қўлга олинди.

Dxx

Тергов натижасида гуруҳ 133 дан ортиқ фуқаронинг маблағларини ўғирлагани аниқланди. Ўғирланган пуллар умумий қиймати тахминан 3 млрд сўмни ташкил этган.

Киберхавфсизлик маркази маълумотича, дастур орқали SMS ва қўнғироқлар назорат қилинган, шу орқали банк карталарига боғлиқ маълумотлар ҳам қўлга киритилган. Ушбу дастурлар 11 нафар турли давлат фуқаролари иштирок этган Telegram-гуруҳларга улангани қайд этилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, ушбу шахсларнинг уйларидан мобил қурилмалар ва далиллар олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Воқеага оид тергов ишлари ҳозирда давом этмоқда. Мутасаддилар фуқароларни шубҳали дастурларни юклаб олмасликка ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга чақирмоқда.