Хитойда илк кўзгули қуёш станцияси ишга туширилди

11:05 | 3 дақиқада ўқилади.

Хитойда дунёдаги биринчи икки минорали қуёш станцияси ишга туширилди. У йилигa 1,8 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқариши режалаштирилган.

Shishali quyosh paneli

Ганцу провинциясида қурилган мазкур станция Хитойнинг катта энергетик компанияси — China Three Gorges Corporation лойиҳаси ҳисобланади. Станцияда 200 метр баландликдаги икки та минора ва қарийб 30 мингта кўзгудан ташкил топган ёритиш тизими жойлаштирилган. Кўзгулар қуёш нурини йиғиб, миноралар ичидаги туз эритмаси орқали буғ ҳосил қилади ва турбиналарни айлантиради.

Станциянинг энг асосий жиҳати — икки минора бир вақтнинг ўзида ягона генераторга уланган бўлиб, нурларнинг самарадорлиги 24 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бу тизим кундузи ортиқча иссиқликни туз эритмаси орқали тўплаб, кечаси электр ишлаб чиқаришни давом эттиради. Маҳаллий мутахассислар айтишича, кўзгулар қуёш ҳаракатини кузатиб, тонгда шарқ томонга, кечқурун эса ғарб томонга йўналтирилади.

Лойиҳа Хитойнинг йирик энергия мажмуасининг бир қисми бўлиб, унда қуёш, шамол ва иссиқлик манбалари уйғун ҳолда ишлайди. Станция фаолияти натижасида йилига 1,53 млн тонна карбон чиқиндиси олди олиниши айтилмоқда.

Хитойда 2023 йилда қуёш электр қуввати 55 фоизга ўсди, 216 GWдан ортиқ янги қувватлар ишга туширилди. Мамлакат ҳукумати 2030 йилгача 1 200 GW қайта тикланадиган энергия қуввати қуриш мажбуриятини олган, аммо амалда бу кўрсаткичга беш йил олдин етиши мумкинлиги таъкидланмоқда.