Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас Россия, Хитой, Эрон ва КХДР етакчиларининг учрашувлари қоидаларга асосланган халқаро тартиботга «бевосита таҳдид» эканлигини таъкидлади. У бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«ХХР раиси Пекинда Россия, Эрон ва КХДР раҳбарлари билан ёнма-ён турибди — бу шунчаки Ғарбга қарши позиция эмас. Бу қоидаларга асосланган халқаро тартиботга тўғридан-тўғри даъводир», — дея таъкидлади Каллас.
Унинг айтишича, Европа «бу янги воқеликка қарши туриши шарт».
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳамда Хитой халқининг Японияга қарши урушда эришган ғалабасига бағишланган тантанали маросимлар ўтказилди.