2030 йилга келиб крипто пост-савдо бозорининг 10 фоизини бошқаради — Citibank

10:30 | 6 дақиқада ўқилади.

GenAI технологиялари ёрдамида крипто ва рақамли активлар пост-савдо бозорининг 10 фоизини бошқариши кутилмоқда. Бунда АҚШ етакчилиги прогноз қилинган.

Crypto citibank

Citibank ўтказган сўровномага кўра, 500 дан ортиқ молия раҳбарлари келажакда крипто ва рақамли активлар пост-савдо бозорининг 10 фоизини бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда банкнинг «Securities Services Evolution» ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, банклар томонидан чиқарилган стейблкоинлар (барқарор активларга боғланган крипто-танга, масалан АҚШ доллари, олтин ва ҳоказо) асосан гаров самарадорлигини қўллаб-қувватлаш, фонд токенизацияси ва хусусий бозорнинг қимматли қоғозларини таъминлашда асосий восита ҳисобланади.

Сўровда 537 та holder (узоқ муддатли крипто инвесторлар), банк, брокер, активлар бошқарувчилари ва институционал инвесторлар қатнашди. Уларнинг аксарияти пост-савдо операцияларида генератив сунъий интеллект (GenAI)дан фойдаланишни синовдан ўтказаётганини айтди.

 

Криптосаноат янги бурилиш нуқтасига кирди

Citibank 2021-йилги ҳисоботларида рақамли активлар қабул қилиш жараёни тажриба босқичидан стратегик жараёнга ўтганини, аммо криптосаноатда ҳали бурилиш нуқтасига етмаганини таъкидлаган.

«Йиллар давомидаги тайёргарликдан сўнг, глобал пост-савдо саноати тезлик, харажатлар ва бардошлиликни яхшилаш учун трансформация қилиш даврига тайёр», — дейди Citibank 2025-йилги ҳисоботида.

Бундан ташқари, блокчейн технологияси келгуси уч йилда молия харажатларига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

 

Қайси давлатларда крипто бозор кучаяди?

Рақамли активлар ўсиши бўйича кутилмалар АҚШда юқори бўлиб, 2030-йилда бозор айланмасининг 14 фоизи рақамли ёки токенлаштирилган активлар ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Европа давлатларида бу кўрсаткич 10 фоиз, Осиё-Тинч океани минтақасида эса 9 фоизни ташкил қилади.

Cripto illustr

Citibank 2025 йилда АҚШдаги салбий ўзгаришлар 2023 йилда қабул қилинган GENIUS қонуни каби тартибга солувчи ўзгаришлар билан боғлиқлигини таъкидламоқда. Шунингдек, Circle каби йирик фирмалар ва BlackRock каби активлар бошқарувчилари рақамли ликвидликни кенгайтиришга бўлган ёндашувларини ўзгартирган.

Сунъий интеллект (GenAI) пост-савдо бозорига таъсири

Сўровда иштирок этганларнинг 57 фоизи GenAI технологиясини пост-савдо жараёнларида синовдан ўтказаётганини билдирган. Институционал инвесторларнинг 67 фоизи эса бу технологияни ҳисоб-китоблар, тозалаш ва ҳисоблаш жараёнларида қўлламоқда.

Генератив сунъий интеллект матн, тасвирлар, видеолар ва бошқа турдаги маълумотларни яратиш учун генератив моделлардан фойдаланади.

Бироқ сўровномада қатнашганларнинг энг кўп қисми ўз компаниялари GenAI технологиясини ходимларни ишга қабул қилиш жараёнида синовдан ўтказаётганини маълум қилди. Бунда брокерларнинг 83 фоизи, депозиторларнинг 63 фоизи ва активларни бошқарувчиларнинг 60 фоизи бу технологиядан сезиларли натижа олиш учун фойдаланмоқда.

«Тезроқ ва самаралироқ ходим қабул қилиш тўғридан-тўғри даромадга таъсир қиладиган бугунги дунёда, бу ҳолат чакана ва институционал мижозлар ўртасидаги фарқни камайтириш учун мукаммал бошланғич нуқта ва имконият бўлиб кўринади», — деб таъкидлади Citibank вакили.

Пост-савдо бозори — бу қимматли қоғозлар ёки бошқа активлар сотилгандан кейин амалга ошириладиган жараёнлардир. Бу ерда савдо бажарилади, активлар ўз эгасига ўтказилади, пул ва ҳужжатлар алмашилади.