Британия Бош вазири: Путинга босим янада кучайтирилиши керак

20:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Кийр Стармер «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишида Путинни ишончсиз деб атади ва Украинага узоқ масофали ракетлар билан ёрдамни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Britian prime minister

4 сентябр куни эрталаб Глазгода бўлиб турган Буюк Британия Бош вазири Кийр Стармер виртуал тарзда «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишида иштирок этди.

У йиғилиш аввалида Лиссабондаги ҳалокатда ҳалок бўлганлар учун Португалия халқига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Украинадаги вазият тинчлик музокараларини кечиктираётган ва бир вақтнинг ўзида шафқатсиз ҳужумлар амалга ошираётган Путинга ҳеч қандай ишонч қолдирмаган, деб ёзмоқда Буюк Британия ҳукумати расмий сайти.

Бош вазир Кийр Стармер Киевдаги Британия Кенгаши ва Европа Иттифоқи делегацияси биноларига ўтган ҳафта қилинган ҳужумлар буни яна бир бор исботлаганини айтди. У ҳужумларни «бетартиб, шафқатсиз ва қабул қилиб бўлмайдиган» деб баҳолади.

Махфий ҳарбий режаларни муҳокама қилар экан, у «Кўнгиллилар коалицияси»нинг Украинага бўлган мустаҳкам ва бузилмас мажбуриятини қайд этди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг қўллаб-қувватлови ҳам ушбу позицияни мустаҳкамлаётганини таъкидлади.

Бош вазир Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб бериш ҳақидаги баёнотларни олқишлади ҳамда ҳужумлар тўхтатилган тақдирда қўшинларни жойлаштиришга тайёргарлик кўраётган ҳарбий раҳбарларга миннатдорлик билдирди. Йиғилишда қатнашган барча етакчилар яқин кунларда яна учрашишга келишиб олди.