Пентагон Мадурони ағдариш амалиётига тайёр эканини маълум қилди

09:20 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ мудофаа вазири Венесуэлада Мадуро режимини ағдариш бўйича операция ўтказиш имкониятига оид баёнот бериб, армия тўлиқ тайёрлигини таъкидлади.

Nicolas maduro

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вашингтон Венесуэладаги Николас Мадуро режимини ағдаришга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у Fox News телеканали эфирида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, амалиётга АҚШ армиясининг барча салоҳияти сафарбар қилиниши мумкин.

Хегсет таъкидлашича, қарор қабул қилиш ваколати президент Доналд Трампда қолмоқда. АҚШ расман Мадурони «транспорт мафияси раҳбари» сифатида кўради ва уни ҳокимиятдан четлатишга интилишини яширмаяпти. Министр Мадурони наркотиклар савдоси орқали «америка халқига бевосита зарар етказиш»да айблади. Вашингтон унинг қўлига тушиши учун 50 млн доллар мукофот эълон қилган.

2 сентябрь куни АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизи жанубида Венесуэладан чиққан наркотик юклаб олган кемани йўқ қилди. Трампга кўра, кемада Мадуро билан боғлиқ Tren de Aragua гуруҳининг «наркотеррорчи» аъзолари бўлган. Ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳаракатлар Трамп томонидан август охирида бошланган кенг кўламли ҳарбий кампания доирасида амалга оширилмоқда. Вашингтон минтақага крейсер, уч эскадрон мина ташувчи, сувости кемаси ва 4,5 минг аскардан иборат десант гуруҳини юборган.

Венесуэла ушбу қадамларни «тажовуз акти» сифатида баҳолаб, БМТ бош котиби Антониу Гутерришдан мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишни сўради. Николас Мадуро телевизион чиқишида АҚШни наркотикларга қарши кураш ниқоби остида мамлакатнинг табиий бойликларини босиб олишда айблади.