Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ҳибсга олинди — ОАВ

14:55 | 2 дақиқада ўқилади.

Қозоғистон Tашқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ҳибсга олинди. Бу ҳақда Orda.kz нашри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар манбаларига таяниб хабар берди.

Qozog'iston tiv

Манбаларнинг айтишича, Нуртлеу уйида қўлга олинган. У бир кун аввал Хитойдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан қайтган эди.

Хабарга кўра, вазир ва бизнесмен Гаджи Гаджиев уйларида тинтув ишлари ўтказилган. Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир неча юқори мартабали ходимлари ҳам ушлангани қайд этилган. Улар исмлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Мурат Нуртлеу Қозоғистон сиёсий тизимида асосий фигуралардан бири сифатида кўрилади. У Tашқи ишлар вазири лавозимидан ташқари, куч тузилмалари билан яқин алоқалари орқали таъсир доирасини кенгайтирган. Бу алоқаларни у 2022 йил январ воқеалари (Қантар) даврида МХҚ раиси ўринбосари сифатида ишлаб турган пайтда шакллантиргани айтилмоқда.

Гаджи Гаджиев расмий маълумотларда бизнесмен сифатида қайд этилган бўлса-да, аслида МХҚнинг штатдан ташқари ходими сифатида фаолият юритгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Ҳозирча расмий органлар томонидан изоҳ берилмаган.