«Биз маҳсулотлари ёки хизматлари геноцид содир этаётганига ишончли далиллар мавжуд бўлган мамлакатларга етказиб бериладиган қурол ишлаб чиқарувчи компанияларга давлат маблағларини ажратишни вақтинча тўхтатамиз. Бу Исроилга ҳам тааллуқли», — деди у.
Қайд этилишича, энди Шотландия ҳукуматидан ёрдам сўраётган ҳар қандай мудофаа компанияси ўз маҳсулотлари Исроил билан ҳарбий мақсадларда ишлатилмаётганини исботлаши шарт бўлади.
Свинни Британия ҳукуматини геноцид хавфи жиддий бўлган ҳолларда жавоб бериш бўйича халқаро ҳуқуқдаги мажбуриятини қайта кўриб чиқишга ва Буюк Британия-Исроил эркин савдо битимидан чиқишга чақирди.