Ўзбекистон бўйлаб бугун ва дам олиш кунларида асoсан кам булутли, қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30…+35 даража атрофида бўлади, айрим жойларда эса +37 даражагача кўтарилиши мумкин. Кечаси ва эрталаб +17…+22 даражали салқин ҳаво кузатилиши айтилмоқда.
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, (https://gov.uz/oz/hydromet/news/view/83624) 5–6 сентябр кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши эҳтимоли бор. Унинг тезлиги секундига 13–18 метргача етиб, чанғ-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин. Бу айниқса очиқ ҳудудларда сезиларли бўлади.
Пойтахтда ҳам ҳаво нисбатан иссиқ ва кам булутли бўлиши кутилмоқда. Шарқдан эсадиган шамолнинг тезлиги асосан секундига 3–6 метр атрофида бўлади. Бироқ 5 сентябр куни баъзи маҳаллаларда шамол тезлиги секундига 8–10 метргача кучайиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Тошкентда 5 сентябр куни ҳаво ҳарорати +35…+37 даража, 6–7 сентябр кунлари эса +33…+35 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Кечаси эса ҳарорат +18…+20 даража ичида сақланади.