NAII ва CAFA ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди

20:30 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 4 сентабр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Инвестицион Институтлар Миллий Ассоциацияси (NAII) ва Марказий Осиё фонд биржалари ассоциацияси (CAFA) ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Naii

Ушбу ҳужжат икки ташкилот ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш,инвестиция бозорини ривожлантириш,тажриба алмашиш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Меморандум акциялар ва облигациялар бўйича битимларнинг шаффофлигини ошириш ва қатъий назоратни таъминлашга қаратилган бўлиб, маҳаллий ва халқаро инвесторлар учун янги имкониятлар очади. NAII вакиллари таъкидлаганидек, бу келишув молия бозорини глобал стандартларга яқинлаштиради ва ишончни оширади.

CAFA вакиллари ҳам ҳудудий бозорлар интеграциясини таъкидлади. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонни Марказий Осиёда молиявий марказ сифатида мустаҳкамлаб, рақамли иқтисодиёт ва шаффоф инвестиция муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.