Ҳукуматнинг 4 сентябрдаги 562-сонли қарорига кўра, «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонасига фуқаролар талаби асосида рақамларга олтигача ҳарф ва (ёки) рақам қўшиб, махсус комбинациялар тайёрлаш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда UzA хабар берди.
Янги тартиб 2026 йил 1 январдан амалга киритилади. Махсус рақамлар электрон ким ошди савдоси орқали сотилади. Шу билан бирга, улар амалдаги рақамларни такрорламаслиги, қонунчилик ва ахлоқий нормаларга зид маънога эга бўлмаслиги шарт қилиб қўйилди.
Таъкидланишича, бундай рақамларда шахснинг исми, оила аъзоси исми ёки шаҳар номи акс эттирилиши мумкин. Масалан, «SARVAR», «AZIZA», «ODIL» ёки «BUXORO» каби ёзувли машиналарни йўлларда кўринишимиз мумкин.