Ўзбекистонда кузнинг иккинчи ҳафтаси қандай ҳаво билан бошланади?

17:00 | 2 дақиқада ўқилади.

8 сентябр, душанба куни мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади.

Ob havo

Тошкент шаҳрида кундузи +30…+32 даража иссиқ бўлиб, кечаси +18…+20 даража атрофида бўлади. Республика марказий ва ғарбий ҳудудларида ҳам шундай ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи эса +27…+32 даража, кечаси эса +13…+18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво +30…+35 даражагача исийди, кечаси +15…+20 даражага тушади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шу каби ҳарорат сақланиб, кундузги +30…+35 даража, кечаси +15…+20 даражани ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг юқори иссиқ кузатилиб, кундузи +33…+38 даражагача кўтарилади, кечаси +17..+22 даражани ташкил қилади.

Фарғона водийси вилоятларида эса кундузги ҳарорат +30…+35 даража бўлиб, шамол айрим жойларда секундига 18 метргача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда нисбатан салқинроқ ҳаво сақланади. Бу ерда кечаси +12…+17 даража, кундузи +20…+25 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.