АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

16:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг депортация жараёнларидаги яқин ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.

Deportatsiya

Кеча, 7 сентябр куни АҚШ ҳукумати мамлакатда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади. АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамаладилар ва депортация қилинадилар», — дейилади хабарда.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматига АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.

АҚШда ноқонуний бўлган одамларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаракатлари президент Доналд Трамп ҳокимиятга келганидан кейин кучайди.