Энг кўп ЙТҲ Тошкентнинг қайси ҳудудларида содир этилгани маълум бўлди

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Пойтахтда йил бошидан бери 4 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Yth

Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг январ–август ойларида жами 4 350 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Open Data Tashkent платформаси тақдим этган таҳлиллар маълумот беради.

Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Юнусобод туманида рўй берган — 561 та ҳолат. Кейинги ўринларда Чилонзор тумани (555 та) ва Яшнобод тумани (554 та) жой олган.

Мирзо Улуғбек туманида 475 та, Шайхонтоҳурда 363 та ва Олмазорда 337 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани кўрсатилган. Учтепада 316 та, Сергелида 288 та, Мирободда 269 та, Бектемирда 217 та ҳолат қайд этилган.

Янақасарой туманида 210 та, энг кам кўрсаткич эса Янгихаёт туманида кузатилган — 205 та йўл-ҳодиса.

Таҳлилга кўра, туманлар кесимидаги маълумотлар шаҳардаги йўл хавфсизлиги ҳолатини англаш ва келгусида хавфли ҳудудларда чоралар кўриш зарурлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябр куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент—Ўш» халқаро автомобил йўлининг 93-километрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 5 нафари турли тан жароҳатлари олган.