Ўзбекистонда поездлар ҳаракати жадвалига ўзгариш киритилди

17:15 | 3 дақиқада ўқилади.

9-сентябрдан бошлаб айрим йўналишларда поездлар ҳаракат вақти янгиланади.

Yo'lovchi poyezdi

9-сентябрдан эътиборан бир қатор йўналишларда поездлар жадвалида янги вақтлар қўлланилади, дея хабар берди «Temiryo‘lekspress».

Янгиланган жадвалга кўра, «Тошкент — Бухоро» ва «Бухоро — Тошкент» йўналишларида бир нечта рейсларнинг кетиш ва келиш вақтлари ўзгарди. Шунингдек, «Тошкент — Қарши», «Тошкент — Шаҳрисабз» ҳамда «Тошкент — Самарқанд» йўналишлари учун ҳам янги соатлар белгиланди.

Жумладан, 778-сонли «Тошкент — Бухоро» поезди энди соат 06:08 да йўлга чиқиб, 10:14 да Бухорога етиб боради. Шу куни 777-сонли «Бухоро — Тошкент» поезди эса 18:00 да йўлга чиқиб, 22:08 да манзилга етиши кўзда тутилган.

764-сонли «Тошкент — Қарши» рейси 06:33 да жўнаб, 10:07 да етиб боради. Қайтиб келувчи 763-сонли «Қарши — Тошкент» поезди эса 17:29 да йўлга чиқиб, 21:04 да пойтахтга етиб келади.

Бундан ташқари, 774-сонли «Тошкент — Шаҳрисабз» поезди 06:33 да кетиб, 11:12 да етиб боради. 766-сонли «Тошкент — Самарқанд» рейси эса 08:00 да жўнаб, 10:25 да Самарқандга етиши белгиланган.

Янги жадвал бўйича «Тошкент — Бухоро» йўналишида яна бир нечта қўшимча вақтлар жорий этилди. Хусусан, 768-сонли рейс 07:30 да, 770-сонли рейс 08:30 да, 772-сонли рейс эса 19:41 да йўлга чиқади. Уларга мос равишда қайтиб келувчи поездлар вақти ҳам ўзгартирилган.

«Темирйўлекспресс» маълумотига кўра, ўзгаришлар йўловчиларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб амалга оширилган.