Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда

14:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Янги бошланган иш ҳафтасида мамлакат бўйлаб асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, фақат айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Yomg'irFoto: Daryo.uz

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра,  8—12 сентябр кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукм суради. Бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

8—10 сентябр кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 12 сентябр, жума куни эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шамолнинг тезлиги одатда секундига 7—12 метр атрофида бўлади. Лекин айрим ҳудудларда у сониясига 13—18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Ҳарорат кундузи +28…+33 даража оралиғида, мамлакат жанубида эса +35…+38 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳаво +15…+20 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда 8 сентябр куни ҳаво қисман булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Шаҳарда ҳарорат кечаси +18…+20 даража, кундузи эса +30…+32 даража бўлиши тахмин қилинган.