1 сентябр ҳолатига кўра, регулятор захиралари 50,08 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бир ойда 1,34 млрд долларга ошган ва маълумотлар эълон қилина бошланганидан бери энг юқори даражани қайд этди.
Олтин захиралари бир ойда 1,38 млрд долларга ўсиб, 40,06 млрд долларга етди. Бу ҳам янги рекорд ҳисобланади. Унинг физик ҳажми эса 11,8 млн трой унсияни ташкил этди.
Бироқ шу даврда валюта захиралари 53,5 млн долларга қисқариб, 8,43 млрд долларга тушди. Жумладан, хорижий банклардаги ҳисобларда 7,52 млрд доллар, бошқа мамлакатлар марказий банклари ва ХВЖдаги ҳисобларда эса 908,9 млн доллар сақланмоқда.
Шунингдек, Марказий банкнинг қимматли қоғозларига қўйилган маблағлар ҳам ўсиш қайд этди. Уларнинг қиймати август ойи якунига кўра 1,016 млрд долларга етган.
Аввалроқ Жаҳон бозорида олтин нархи тарихий юқори кўрсаткичга чиқиб, нархи 3508,7 долларгача кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.