Тўқаев бир палатали парламент ташкил этишни таклиф қилди

14:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Қозоғистон президенти қонун чиқарувчи орган фақат партиялар рўйхати асосида сайланиши лозимлигини таъкидлади.

Tokaev

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республикада парламент ислоҳотини ўтказиш ва ҳозирги икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Қозоғистон халқига йўллаган йиллик мурожаатида сўз очди.

«Ўн йил давомида Сенатга раҳбарлик қилиш шарафи менга насиб этган ва мен бу вазифани ҳар доим катта шараф ҳамда масъулият деб билганман. Шу боисдан, бу минбардан парламент ислоҳоти ҳақида гапириш мен учун осон эмас. Шунга қарамасдан, айнан бугунги кунда мамлакатимизда яқин келажакда бир палатали Парламент тузиш таклифини билдирмоқчиман. Айнан бугун мен яқин келажакда мамлакатимизда бир палатали парламент ташкил этиш таклифини билдиришни лозим топдим. Дарҳол айтиб ўтмоқчиманки, бу жуда жиддий масала бўлиб, уни ҳал қилишда шошилишга мутлақо ўрин йўқ. Ушбу ислоҳот фуқаролик жамиятида, экспертлар доирасида ва, албатта, амалдаги парламентда атрофлича муҳокама қилиниши лозим», — деди у.

Тўқаевнинг таъкидлашича, «бундай парламент фақат партия рўйхатлари асосида сайланиши керак».

Қозоғистон раҳбари 2027 йилда республикада конституцияга ўзгартиришлар киритиш ва бир палатали парламентга ўтиш масаласи бўйича референдум ўтказишни таклиф этмоқда.