Тўқаев Ўзбекистонга ташриф буюради

20:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Қозоғистон президентига кўра, мамлакат халқаро муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этади ҳамда қўшни давлатлар билан ҳам, узоқ мамлакатлар билан ҳам ҳамкорликни қадрламоқда.

Tokaev

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев йил якунигача Россия ва Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

«Йил охирида Россия ва Ўзбекистонга ташрифларим амалга оширилади, Озарбойжон, Арманистон, Туркманистон раҳбарларини Остонада қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз, шунингдек, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар режалаштирилган», — деди Тўқаев.

Бундан ташқари, президент Қозоғистон-АҚШ мулоқоти фаол ривожланаётгани ва Европа Иттифоқи билан кўп қиррали алоқалар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

«Тез орада Ню Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг юбилей сессиясида нутқ сўзламоқчиман, у ерда Қозоғистоннинг халқаро вазиятга қарашлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар билан таништираман» , — дея қўшимча қилди Қозоғистон раҳбари.