9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги беш йилда республикада 45 млн гектар ҳудуднинг қарийб 42 млн гектари давлат кадастрига киритилган. Бунинг ичида 26 млн гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларининг 88,4 фоизи тўлиқ ҳисобга олинган.
Йиғилишда фойдаланилмаётган ерларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан онлайн аукционларга чиқариш учун инсон омилини истисно қилувчи электрон тизим яратиш топширилди. Бу ерлар туман ҳокимликлари ихтиёрига қайтарилган бўлиб, алоҳида рўйхат юритилиши лозимлиги қайд этилди.
Қишлоқ хўжалигида ерларни ижарага беришни бозор муносабатларига мувофиқ равишда ривожлантириш ишлари бошланган. Субижара ва қайта ижара институтлари жорий этилиб, энди ер эгалари ернинг бир қисмини бошқа фойдаланувчига вақтинча бериш имкониятига эга бўлди. Илгари бундай амалиёт фақат давлат орқали амалга оширилган.
Йиғилишда 2027 йил 1 январгача мамлакатдаги барча қишлоқ хўжалиги ерлари тўлиқ ижара ҳуқуқига ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, бу ерларда махсус лойиҳа асосида совуткич омборлар, саралаш ва қадоқлаш шохобчалари, сув тежовчи инфратузилмалар ва техникалар учун айвонлар қуришга рухсат берилади.
Президент арендаторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижара муносабатларини ривожлантириш ва бозор механизмларини чуқурроқ жорий этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Презентация якунида тегишли фармон имзоланди ҳамда норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор